Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи 4-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 1-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Гиу "Челси"дан яна кетмоқчи

Баҳо:
+ | -

Август ойи бошида ҳужумчи Марк Гиу ижара асосида "Челси"дан "Сандерленд"га ўтганди. Тахминан уч ҳафта ўтгач, ҳужумчи қайтиб келди. Лиам Делапнинг жароҳати туфайли лондонликлар Гиуни чақириб олишди. Ўшандан бери Марк майдонда атиги 16 дақиқа ўтказди.

Transfer News Live нашрининг GiveMeSport’га таяниб хабар беришича, Гиунинг "Челси"даги ўйин амалиётидан кўнгли тўлмаяпти. 19 ёшли ҳужумчи қишки трансферлар давридаёқ "Сандерленд"га қайтишни кутмоқда.

"Челси" ва "Сандерленд" Премьер-лиганинг 7 турида 11 очкодан жамғаришди. Жамоалар турнир жадвалида мос равишда еттинчи ва тўққизинчи ўринларни эгаллаб турибди.

Киритилди: 15:38, 10.10.2025.
Ўқилди: 1143 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик