Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Индонезия Исроил гимнастларига виза бермади

Баҳо:
+1 | -

Индонезия Исроил гимнастика жамоаси аъзоларига виза бермади. Оқибатда яҳудий спортчилар октябрь ойи охирида Жакартада бўлиб ўтадиган Жаҳон бадиий гимнастика чемпионатида қатнаша олмайдиган бўлди. Бу ҳақда Индонезия гимнастика федерациясига таяниб, Al Arabiya хабар берди.

Мусулмон аҳолиси энг кўп бўлган давлат — Индонезияда чемпионат 19–25 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди.

“Исроилликлар қатнашмайди, бу расман тасдиқланди”, деган Индонезия гимнастика федерацияси раҳбари Ита Жулиати журналистларга.

Индонезиянинг юридик масалалар бўйича вазири Юсрил Иҳза Маҳендранинг айтишича, виза берилмаслигига сабаб – мусулмон уламолар кенгаши ва Жакарта ҳукумати томонидан билдирган эътирозлар. Таъкидланишича, Исроил Фаластиннинг мустақиллигини тўлиқ тан олмагунча, икки давлат ўртасида алоқалар ўрнатилмайди.

Сўнгги йилларда Индонезия ҳукумати Исроилга нисбатан юмшоқроқ ёндашувни намойиш этаётгани ҳам сир эмас. Хусусан, президент Прабово Субианто БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилиб, дунё Фаластин мустақиллигини тан олиб, Исроил хавфсизлигини ҳам кафолатлаши кераклигини таъкидлаган эди.

Айни пайтда, бу икки давлат ўртасида спорт соҳасида юзага келган илк зиддият эмас. FIFA 2023 йил март ойида Индонезияни 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилган эди. Сабаби — маҳаллий губернаторлардан бири Исроил жамоасини қабул қилишни рад этган. Бундан ташқари, БМТ мутахассислари ҳам FIFA ва Европа футбол ассоциацияларини Исроилни халқаро мусобақалардан четлатишга чақирмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:51, 10.10.2025.
Ўқилди: 740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик