Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Нигерия терма жамоаси самолёти авариявий қўнишни амалга оширди

Баҳо:
+ | -

Нигерия терма жамоаси самолёти олд ойнасидаги ёриқ туфайли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда мамлакат футбол федерацияси сайти.

Худди шу чартер самолёти Нигерия терма жамоасини 10 октябрь куни бўлиб ўтган жаҳон чемпионати саралашида Лесото (2:1) жамоасига қарши ўйинга олиб борган. Шанба куни Луандада (Ангола) режали ёнилғи қуйишдан сўнг, самолёт ҳавога кўтарилгандан кейин олд ойнаси ёрилиб кетгани сабабли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Сешанба куни Нигерия терма жамоаси Уйода Бенин жамоасига қарши майдонга тушиши керак. Нигериялик футболчилар ва расмийларнинг келиши кечикмоқда. Федерация баёнотида таъкидланишича, авиакомпания ва мамлакат федерал ҳукуматининг тегишли идоралари делегацияни Уйога етказиши мумкин бўлган бошқа самолёт учун парвоз ва қўниш учун зарур рухсатномаларни олишга ҳаракат қилмоқда.

Африка саралашининг сўнгги тури олдидан Бенин жамоаси 17 очко билан "C" гуруҳи турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлса, нигерияликлар (14) учинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 05:53, 12.10.2025.
Ўқилди: 803 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик