Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Наполи" етакчилари ФИФА кунларини соғ-омон ўтказиб олди

Баҳо:
+ | -

"Наполи"нинг асосий футболчилари ўз терма жамоаларида муваффақиятли ўйин кўрсатишди ва А Серия доирасида "Торино"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бериш учун клуб ихтиёрига қайтишмоқда.

"Наполи" сафарда "Торино"га қарши муҳим ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда. Антонио Конте эртагаёқ терма жамоа аъзолари, жумладан, бир кун аввал терма жамоалар сафида ўйин ўтказган Скотт Мактоминей ва Расмус Хёйлунднинг қайтишига умид қилиши мумкин.

Хёйлунд ажойиб формага кирди ва ўзининг самарадорлиги билан экспертларни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. "Наполи" ҳужумчиси Дания терма жамоасининг Грецияга қарши ўйинида асосий қаҳрамонлардан бирига айланди ва учрашувда 1-голни урди.

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси учун бу гол октябрь ойидаги клуб ва терма жамоа сафида 4-ўйиндаги 6-гол бўлди. Умуман олганда, даниялик мавсумдаги 10 та ўйинда 8 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Неаполликлар сафида "МЮ"нинг яна бир собиқ футболчиси Скотт Мактоминай ҳам ўзига келиб олган. У Шотландия терма жамоасига Белоруссияга қарши ўйинда 84-дақиқада ҳал қилувчи голни уриб, ғалаба қозонишга ёрдам берди.

Киритилди: 14:00, 13.10.2025.
Ўқилди: 784 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6559]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3632]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3228]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3052]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2989]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2253]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2190]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1857]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1523]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик