Франциялик ҳужумчи Оливье Жиру 2024 йил охирида терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Антуан Гризманн ҳақида гапирди. Жиру унинг қарорини тасодифий деб ҳисобламайди, у Гризманн Евро-2024 натижаларидан ҳафсаласи пир бўлганига ишончи комил.
"Ишончим комилки, у ўз-ўзидан эмас, балки мулоҳазали қарор қабул қилди. Антуан Евро-2024 натижаларидан ҳафсаласи пир бўлди. Унинг футболкаси Франция футболи шон-шуҳрат залига киритилишига шубҳа қилмайман", - дея Оливmе Жирунинг сўзларини келтиради RMC Sport.
Эслатиб ўтамиз, Антуан Гризманн Франция терма жамоаси сафида 137 та ўйин ўтказган. Уларда ҳужумчи 44 та гол урган.













