Лондоннинг "Челси" клуби марказий ҳимоячиси Аксель Дисаси Бундеслигага кўчиб ўтиши мумкин.
"Боруссия Дортмунд" 27 ёшли француз футболчисини Нико Шлоттербекга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Агарда Шлоттербек амалдаги шартномасини янгиламаса, у келаси ёзда текинга бошқа жамоага ўтиши мумкин.
Дисаси жорий мавсумда бирорта расмий ўйинда майдонга тушмаган. Унинг "аристократлар" билан шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.













