Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Фабио Каннаваро: “Жисмоний тайёргарликда камчилик бор, аммо Жаҳон чемпионатигача вақтимиз етарли”

Баҳо:
+ | -

Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро матбуот анжуманида қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

“Афсуски, бугунги ўйинда 9 нафар футболчимиз жароҳат сабаб майдонга чиқа олмади. Мавжуд таркибдаги футболчиларни кўриб чиқиш ва уларни синовдан ўтказиш мен учун муҳим эди. Йигитларнинг ҳаракатидан мамнунман. Улар бугун борини берди. Икки кун олдин Малязияга етиб келганимиз боис дам олишга имкон бўлмади”, деди Фабио Каннаваро.

Шунингдек, италиялик мутахассис Русланбек Жияновнинг Уругвай дарвозасига киритган голи ҳақида ҳам тўхталди:

“Бундай ўйинларда гол уриш муҳим. Эҳтимол, ҳисобни олдинроқ очишимиз ҳам мумкин эди. Яхши вазиятларга эга бўлдик. Футболчилар тўпсиз ҳам яхши имкониятлар яратди. Уругвай каби жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Сабаби уларнинг кўпчилиги Бразилия чемпионатида ҳаракат қилади. Жамоамиз яхши, уни кучайтириш имкони бор. Бьелса сингари мутахассисдан ижобий фикр эшитганимдан хурсандман. У футбол тарихида ўз ўрнига эга мураббийлардан бири. Ундан ўрганадиган жиҳатларим кўп”.

Ўзбекистон терма жамоаси устози футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳамда ноябрь ойидаги ўйинлар ҳақида гапирди:

“Ҳа, жисмоний жиҳатдан орқадамиз — бунга қўшиламан. Аммо буни тузатиш учун 8 ой вақтимиз бор. Бу фақат машғулот эмас, балки овқатланиш, уйқу, тикланиш каби омилларга ҳам боғлиқ. Жаҳон чемпионатига аста-секин тайёргарлик кўрамиз. Мураккаб турнир бўлиши аниқ. Ноябрь ойида Дубайда икки ўйин ўтказилиши режалаштирилганини эшитдим. Ўша вақтгача Ўзбекистонда қолиб, чемпионат ўйинларини кузатаман, мураббийлар билан танишаман”.

Фабио Каннаваро ўтказиб юборилган голлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталди:

“Биринчи гол офсайддан киритилди, иккинчисида эса рақибга кўп ҳудуд бўшатиб бердик. Ҳимояда бир-биримизга яқин ўйнашимиз керак. Диққат ва эътибор жуда муҳим. Танаффусда футболчиларга иккинчи бўлимнинг илк 15 дақиқаси ҳал қилувчи бўлишини айтдим. Бугун эътибор етишмагани оқибатини кўрдик. Иккинчи бўлимда айрим футболчиларнинг руҳий ҳолати паст эди. Захирадан тушганлар эса майдонга яхши кайфиятда чиқди. Ўйин охирида босимни ошириб, гол урдик. Жамоага келганимдан бери барча футболчилар борини бериб ўйнаяпти — бу мени қувонтиради”.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Малайзияда Уругвайга қарши баҳс олиб бориб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. “Оқ бўрилар”нинг ўйиндаги ягона голига Русланбек Жиянов муаллифлик қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:12, 13.10.2025.
Ўқилди: 2158 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5021]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2828]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2628]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2462]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1870]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1788]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1674]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1597]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1526]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1459]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик