Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

«Шўртан»: Биринчи давра якунлари

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда олий лиганинг барча жамоалари қатори Ғузорнинг “Шўртан” футбол клуби ҳам иккинчи даврага тайёргарлик кўрмоқда. “Шўртан” биринчи даврада 10 очко жамғариб, ҳозирча турнир жадвалида 13-ўринда боряпти. Зоир Тўрақулов шогирдлари учта ўйинда ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнашди ва 9та беллашувда мағлубиятга учрашди. Мана шу 13та учрашувда “шўртанчилар” рақиблар дарвозасига 8та гол уриб, ўз дарвозаларидан 18та тўп ўтказиб юборишди. 

Энди футболчилар статистикасига эътибор берадиган бўлсак, барча 13 ўйинда иштирок этган футболчилар сони уч нафарни ташкил этди. Булар – Аббос Омонов, Обид Жўрабоев ва Павел Соломин. Дақиқалар бўйича олиб қарайдиган бўлсак, Обид Жўрабоев биринчи даврада 1163 дақиқани майдонда ўтказди. Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 89 дақиқадан тўп сурди деганидир. Бу борада Жўрабовега тенг келадигани топилмади. Бундан ташқари, Асрор Алиқулов, Вячеслав Пономарёв 12тадан учрашувда иштирок этишди. 

Биринчи давра мобайнида энг кам тўп сурган футболчи эса Элёр Интизомов бўлди. У атиги 7 дақиқа ўйнади холос. Чемпионатнинг биринчи ярмида “Шўртан” дарвозасини икки нафар дарвозабон қўриқлади. Литвалик посбон Павел Леус атиги уч учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 6та тўп ўтказиб юборган бўлса, термизлик дарвозабон Александр Корнейчук 10та беллашувда иштирок этиб, 12та гол ўтказиб юборди. 

Биринчи даврада “Шўртан” 8та гол урди деб айтиб ўтдик. Афсуски, бу олий лига жамоалари орасида энг паст кўрсаткич бўлиб турибди. “Шўртан”дан битта кўп гол урган “Гулистон” эса ҳозирча 9-ўринда боряпти. Хўш, “Шўртан”нинг 8та тўпига кимлар муаллифлик қилди? Артурас Фоменко, Обид Жўрабоев ва Дилявер Абибуллаев иккитадан гол уришди, Павел Соломин эса ўз ҳисобига атиги битта гол ёзиб қўйди. Шунингдек, яна бир гол “Олмалиқ” ҳимоячиси Дарко Станоевич ҳисобига автогол дея қайд этилган. Қуйида “Шўртан” футболчиларининг биринчи даврадаги статистикасини келтириб ўтамиз. 

Рақами         Футболчи                               Ўйини          Дақиқа    Ўрт. Дақиқа    Гол   Сариқ к.  Қизил к.

№1

Павел Леус

3             270         90           -6            0             0

№2

Ярослав Крушельницкий

12           1035      86           0             4             0

№3

Шавкат Раимқулов

8             529         66           0             2             0

№4

Жамол Отақулов

8             646         80           0             1             0

№5

Асрор Алиқулов

12           1080      90           0             0             0

№6

Аббос Омонов

13           986         76           0             4             0

№8

Артурас Фоменко

11           625         57           2             2             0

№9

Шукур Жумабоев

6             279         46           0             1             0

№10

Павел Соломин

13           868         67           1             3             0

№11

Ильнур Хазигалиев

1             37           37           0             0             0

№15

Обид Жўрабоев

13           1163      89           2             2             0

№16

Элёр Интизомов

1             7             7             0             0             0

№17

Вячеслав Пономарёв

12           795         66           0             2             0

№18

Дилявер Абибуллаев

13           1140      88           2             1             0

№19

Иброҳим Отахонов

10           420         42           0             3             0

№20

Александр Востриков

12           643         53           0             1             0

№21

Зоҳид Раупов

6             540         90           0             1             0

№22

Олим Каримов

2             180         90           0             1             0

№24

Ботир Қодирқулов

8             516         64           0             1             0

№26

Бобур Тўраев

3             143         48           0             1             0

№29

Хумоюн Муртазоев

1             58           58           0             0             0

№30

Александр Корнейчук

10           900         90           -12          1             0

Изоҳ: Д.Станоевич («Олмалиқ», автогол)

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 12:45, 15.07.2013.
Ўқилди: 3670 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.