Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Рой Кин Роналдунинг ютуқларига киноя билан муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рой Кин собиқ жамоадоши Криштиану Роналдунинг муваффақиятлари ҳақида фикр билдирди.

Сешанба куни 40 ёшли форвард ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Венгрияга (2:2) қарши ўйинда дубль қайд этди. Португалиялик футболчи жаҳон чемпионати саралашида энг кўп гол уриш бўйича жаҳон рекордини янгилади (41). "Ан-Наср" юлдузи терма жамоа сафида жами 225 та ўйин ўтказиб, 143 та гол урган - бу ҳам рекорд кўрсаткич.

"У прессинг қиляптими? У рақибга босим ўтказяптими? Менга унинг қанча гол ургани аҳамиятсиз, ахир у босим ўтказиши керак - шундагина мен ундан мамнун бўламан," - дея киноя қилди Кин Роналдунинг ақл бовар қилмас ютуқлари ҳақида.

"МЮ"га иккинчи марта келганида, Криштиану прессингда етарлича ҳаракат қилмагани учун тез-тез танқидга учраган ва Эрик тен Хаг даврида жамоадаги ўрнини йўқотган.

Киритилди: 08:26, 15.10.2025.
Ўқилди: 1826 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик