Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Қозон-2013. Икки нафар самбочимиз бронза медали учун курашади

Баҳо:
+ | -

Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган Универсиаданинг бугунги баҳсларида икки нафар спортчимиз бронза медали учун кураш олиб борадиган бўлдилар.

Эркаклар ўртасида 74 кг.гача бўлган вазнда иштирок этаётган Истам Қудратов нимчорак финалда Зулфигар Гулиев (Озарбойжон, 5:1), чорак финалда Наврик Насабян (Арманистон, 4:0)ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Финал остонасида у япониялик Кота Это билан беллашди. Баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади. Бироқ ғолиблик ҳакамларнинг қарори билан япон самбочисига берилди. Шундай қилиб, Қудратов бронза медали учун баҳсда ўтиш жангида тунислик самбочини енгган Алехандро Клара (Аргентина) спортчиси ўртасидаги жанг ғолиби билан гиламга чиқади.

Аёллар ўртасида 64 кг.гача бўлга вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Шохиста Сафарова бронза медали учун ўтиш баҳсида иштирок этадиган бўлди. Шохиста нимчорак финалда қозоғистонлик Отебек Камкани 14:0 ҳисобида мағлуб этди. Чорак финалда эса юртдошимиз беларуслик Тациана Токц билан татамига чиқди ва 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Беларусь спортчиси финалга чиққани учун Сафарова энди бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди. У дастлаб Токцга илк босқичда ютқазган (0:13) мўғулистонлик Ардахан Хуанбай билан курашади. Уни мағлубиятга учратса, бевосита "бронза" учун япониялик Акане Икута билан беллашади.

Бугун баҳсларда иштирок этган 57 кг. вазндаги Бекзодбек Қудратиллаев 1/8 финалда россиялик Аймерген Аткуновга ютқазган бўлса, кейинчалик бронза медали учун саралаш беллашувида озарбойжонлик Ислом Гасумовга имкониятни бой берди.

Шунингдек, 100 кг.гача бўлган вазнда Исломжон Азимов илк босқичдаёқ украиналик Михайло Черкасовга ютқазиб, мусобақадан чиқиб кетди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:54, 15.07.2013.
Ўқилди: 3783 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.