Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Франко Исроил: “Ўзбекистонга қарши ўйинда бурчак зарбаси энг қийини бўлди”

Баҳо:
+ | -

Уругвай миллий терма жамоаси дарвозабони Франко Исроил Ўзбекистон устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўйин ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Дарвозабоннинг сўзларига кўра, ўйиндаги энг мураккаб дақиқа — бурчак зарбаси амалга оширилган лаҳза бўлган.

“Мен учун энг оғир вазият — бурчак зарбаси вақтидаги ҳолат эди. Шомуродовнинг иккинчи бўлимда боши билан йўллаган зарбаси ҳам хавфли бўлди, аммо у кўпроқ инстинкт ва тезкор реакция асосида амалга ошди. Бурчак зарбасида эса ҳамма нарсани ҳисобга олиш керак — тўпнинг йўналиши, орқада ким борлиги, қайси йўналишда сакраш лозимлиги. Бу ҳолат мураккаброқ бўлади,” — деди Франко Исроил.

Дарвозабоннинг таъкидлашича, ўйин асосан Уругвай назорати остида кечган, фақат охирги дақиқаларда Ўзбекистоннинг жавоб голи вазиятни бироз қийинлаштирган.

“Ўйин биз томонда эди, аммо ўтказиб юборилган гол сабаб охирги дақиқаларда ҳимояда анча ишлашга тўғри келди. Ўша вазиятда офсайд бор-йўқлигини билмайман, лекин футболда бундай ҳолатлар доим бўлади,” — деди у.

“Дарвозабон учун тўп ўтказмаслик жуда муҳим. Баъзан омад ҳам муҳим роль ўйнайди. Энг муҳими, биз ғалаба қозондик. Бу ўйин биз учун яхши тажриба бўлди ва жамоа бирлашган ҳолда ҳаракат қилди,” — дея қўшимча қилди 25 ёшли футболчи.

Франко Исроилнинг сўзларига кўра, Уругвай термаси сўнгги учрашувларда ўйин тизимини мустаҳкамлашни мақсад қилган ва жамоа жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Манба: zamin.uz
Киритилди: 12:01, 15.10.2025.
Ўқилди: 1684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6541]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5195]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4195]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3256]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3173]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3047]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2930]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2532]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2175]

Месси етакчилигидаги Аргентина — тўртинчи, Испания — иккинчи: Суперкомпьютер ЖЧ бош фаворитини маълум қилди [1851]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик