"Барселона" Френки де Йонг билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди.
"Кўк-анорранглилар" матбуот хизмати хабарига кўра, 28 ёшли нидерландиялик хавбек 2029 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Унинг товон пули 400 миллион евродан 500 миллион еврога оширилди.
Янги битимга кўра, у 1 мавсумда 9-10 миллион евро соф маош олади.













