Кириш Регистрация
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес
12/09 18:00 Женоа 1-1 Фрозиноне
12/09 19:00 Борнмут 2-2 Брентфорд
12/09 19:00 Астон Вилла 1-2 Ноттингем Форест
12/09 19:00 Челси 2-2 Халл Сити
12/09 19:00 Кристал Пэлас 2-3 Ипсвич
12/09 19:00 Ливерпуль 0-0 Фулхэм
12/09 19:15 Осасуна 0-2 Эспаньол
12/09 21:00 Лацио 2-2 Милан
12/09 21:30 Атлетик Бильбао 1-1 Эльче
12/09 21:30 Тоттенхэм 0-0 Эвертон
12/09 23:45 Аталанта 1-2 Кальяри
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал

U-20 Жаҳон чемпионати финалчилар аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Чилида ўтаётган 2025 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финалчи жамоалар номи аниқ бўлди. Ҳал қилувчи баҳсда Марокаш ва Аргентина ёшлар терма жамоалари тўқнаш келади.

Марокаш – Франция 1:1 (пенальтиларда 5:4)
15 октябрь куни Вальпараисодаги “Элиас Фигероа” стадионида ўтган ярим финалда Марокаш Францияни драматик тарзда мағлуб этди. Учрашувнинг 32-дақиқасида француз дарвозабони Лисандру Ольмета ўз дарвозасига тўп киритиб юборди. 59-дақиқада Люка Мишаль ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимларда франциялик Рабби Нзингула иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилди. Пенальтилар сериясида эса марокашликлар аниқроқ ҳаракат қилиб, 5:4 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Ғалаба тўпини Нена Бияр киритди.

Аргентина – Колумбия 1:0
16 октябрь куни “Хулио Мартинес Праданос” стадионида бўлиб ўтган иккинчи ярим финалда Аргентина Колумбия устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашув тақдирини 72-дақиқада Матео Сильветтининг голи ҳал қилди. 79-дақиқада колумбиялик Жон Ариас қизил карточка олиб, колумбияликларни камчиликда қолдирди.

Финал:
Аргентина U-20 – Марокаш U-20
20 октябрь куни соат 04:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 27 сентябрдан 20 октябргача Чилида ўтмоқда. 2023 йилги мусобақада ғолибликни Уругвай қўлга киритган эди, улар финалда Италияни 1:0 ҳисобида енгган.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:00, 16.10.2025.
Ўқилди: 3518 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик