Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Кейн "Олтин тўп"ни ютиши мумкинми? Киммих жавоб берди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Харри Кейннинг "Олтин тўп"ни ютиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Айни пайтда англиялик футболчи нуфузли индивидуал совринга асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди: форвард жорий мавсум бошидан буён клуб ва терма жамоа сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

"Мақсадимиз жамоавий муваффақиятга эришиш ва шунда Кейн индивидуал совринларга даъвогарлик қилиши мумкин. Умуман олганда, майдонда бўлганимизда, у шахсий совринлар учун ўйнаётгандек таассурот уйғонмайди. Харри кўп қиррали ўйинчи бўлиб, жамоа манфаати учун ҳамма нарсани қилади. Биз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганимизда у гол ура олмаганидан хафа бўлганини ҳеч қачон кўрмаганман," - дея Киммихнинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.

Харри Кейн "Олтин тўп-2025" учун номзодлар ўттизталигига кирди, аммо овоз бериш натижаларига кўра атиги 13-ўринни эгаллади.

Киритилди: 08:24, 16.10.2025.
Ўқилди: 491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик