Кириш Регистрация
27/02 18:00 Бухоро 1-0 Қўқон-1912
27/02 18:45 Андижон 4-0 Сўғдиёна
27/02 19:00 Пахтакор 2-0 Қизилқум
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер - Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо - Атлетико
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

“Бавария” ва “Барселона” “Ювентус” ҳужумчиси учун кураш олиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

“Барселона” ва “Бавария” клублари “Ювентус” ҳужумчиси Душан Влаҳовични ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Инсайдер Николо Скира берган маълумотга кўра, ҳар икки клуб ҳам футболчи билан шартнома имзолаш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

25 ёшли сербиялик ҳужумчининг “Ювентус” билан шартномаси 2026-йилнинг ёзида якунига етади. Бироқ Влаҳович клуб билан битим имзоламаслиги кутилмоқда. Шунинг учун “Барселона” ва “Бавария” футболчини эркин агент сифатида таркибга қўшиб олишга ҳаракат бошлаган. Улар аллақачон футболчининг вакилларига трансфер бўйича сўров юборган.

Аввалроқ Душанга Англиянинг “Ньюкасл” клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Улар ёзда ҳужумчини сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер номаълум сабабларга кўра амалга ошмай қолди.

Маълумот учун, Влаҳович жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 8 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:43, 16.10.2025.
Ўқилди: 1800 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.