Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Рэшфорд "Барселона"га ўтганидан кейин қандай ўзгарганини гапириб берди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" футболчиси Маркус Рэшфорд муҳит ўзгариши унга қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди. Инглиз "Манчестер Юнайтед"дан ижара асосида Каталония клуби сафига ўтган.

"Барселона"га ўтиш менга янги куч бағишлади. Янги услубни кўрдим, янги мамлакат билан танишиш имкониятига эга бўлдим. Жамоа менга жуда мос келишини ва унга катта ёрдам бера олишимни ҳис қиляпман. Бу жуда муҳим қадам, мен келажакка оптимистик қарайман.

Мен яхши формадаман, лекин ҳали ўз салоҳиятимни тўлиқ очиб бермаганимни биламан. Бу трансфер мени тетиклаштирди. Менга оғир мавсумдан кейин қайта ишлаш керак эди," - дейди 27 ёшли вингер интервьюда.

Маркус Рэшфорд "кўк-анорранглилар" сафида 10 та ўйинда 3 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 08:07, 17.10.2025.
Ўқилди: 1331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик