Мадриднинг "Реал" клуби якшанба куни Ла Лига 9-турида "Хетафе" меҳмони бўлади.
Жамоа ярим ҳимоячиси Дани Себальос бу ўйинни ўтказиб юборади. 29 ёшли испаниялик хавбек мушакларидаги юкламалар сабаб машғулотларда иштирок этмаяпти.
Дани жорий мавсумда жами 7 та ўйинда майдонга тушди. Ҳозирча унинг ҳисобида бирорта голли ҳаракат йўқ.













