Кириш Регистрация

Роберто Манчини Аморим ўрнига даъвогарлардан бири

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоанинг амалдаги устози Рубен Аморим ўрнига янги бош мураббий тайинлаши мумкин. The Sun хабарига кўра, "қизил иблислар" бошқарувига ўз вақтида Санкт-Петербургнинг "Зенит" клубини бошқарган италиялик мутахассис Роберто Манчини келиши мумкин.

Англия чемпионатининг жорий мавсумини "Манчестер Юнайтед" муваффақиятсиз бошлади ва 7 турда 10 очко жамғарди. Жамоа турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Яқинда Манчестер клуби хўжайинларидан бири Жим Рэтклифф Аморимга вазиятни ўнглаш учун уч йил муддат бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Роберто Манчини Саудия Арабистони терма жамоаси мураббийлигидан кетганидан сўнг 2024 йилнинг кузидан бери ишсиз юрибди. Шунингдек, мутахассис Италия терма жамоаси, "Интер", "Галатасарой" ва бошқа клубларга устозлик қилган.

Киритилди: 23:12, 17.10.2025.
Ўқилди: 1273 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.