Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Украиналик футболчи "ПСЖ" сафида шахсий рекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" марказий ҳимоячиси Илья Забарний кеча Франция чемпионатида "Страсбург"га қарши кечган баҳсда иштирок этди. Учрашув Парижда бўлиб ўтди ва 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўтган баҳсда украиналик футболчи бир ўйинда аниқ узатмалар сони бўйича шахсий рекордини ўрнатди - 112. Бу ҳақда StatMuse хабар бермоқда.

Забарнийнинг олдинги энг яхши кўрсаткичи "Борнмут" учун "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда 91 та аниқ узатма бўлган.

23 ёшли украиналик ўтган ёзда 63 миллион евро эвазига Париж грандига кўчиб ўтган эди. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати 2030 йилнинг ёзида тугайди.

Киритилди: 15:43, 18.10.2025.
Ўқилди: 851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик