Роберто Манчини "Ноттингем Форест"ни бошқариши мумкин.
Бугун инглиз клуби Анге Постекоглу бош мураббийликдан истеъфога чиқарилганини эълон қилди. Унинг қўл остида "ўрмончилар" 8 та ўйин ўтказиб, бирор марта ҳам ғалаба қозона олишмади.
"Форест" клуби "Зенит" ва Италия терма жамоасининг собиқ мураббийи билан алоқа ўрнатди, деб ёзади The Athletic. Манчини 2023 йилдан 2024 йилгача Саудия Арабистони терма жамоасини бошқарган ва 18 ўйиннинг 7 тасида ғалаба қозонган.
Роберто 2009 йилдан 2013 йилгача Англияда - "Манчестер Сити"да ишлаган.
"Ноттингем Форест" айни дамда АПЛ турнир жадвалида 8-турдан кейин 5 очко билан 18-ўринда бормоқда.













