Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Нагельсманн Компанининг "Бавария"даги муваффақиятлари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Венсан Компанининг "Бавария"даги фаолиятига баҳо берди.

Шанба куни мюнхенликлар Бундеслига 7-туридан ўрин олган Дортмунднинг "Боруссия" клуби устидан муҳим ғалабани қўлга киритди (2:1). Компани жамоаси мавсумни ажойиб тарзда бошлади ва барча 11 та ўйинда ғалаба қозонди.

"Венсан жуда хотиржам ва ёқимли ҳамкасб. У ўз жамоасини ҳимоя қилади, ишонч уйғотади. Компани даврида "Бавария" футболчилари майдонда ва унинг ташқарисида бахтли кўринади. Венсан билан суҳбатлашиш ҳар доим ёқимли - суҳбатларимиз қимматли, мазмунли ва қизиқарли," - деди Германия терма жамоаси устози Sky Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Юлиан Нагельсманнинг ўзи 2021 йилнинг ёзидан 2023 йилнинг мартигача "Бавария"да ишлаган.

Киритилди: 08:01, 19.10.2025.
Ўқилди: 429 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик