Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи - Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор - Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна - Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Левандовски "Барселона"ни Мадрид клубига алмаштириши мумкин

Баҳо:
+1 | -

Ҳужумчи Роберт Левандовскининг келажаги ноаниқлигича қолмоқда. "Барселона" польшаликка янги шартнома таклиф қилмаслиги ва келаси ёзда ҳужум чизиғида янги футболчи билан шартнома имзолаши мумкин. Аммо Левандовски бўйича якуний қарор кейинроқ қабул қилинади.

Испаниянинг Sport нашри польшалик журналист Матеуш Свенсицкига таяниб хабар беришича, Левандовски фаолиятини "Атлетико"да давом эттириши мумкин. Мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне 37 ёшли польякни юқори баҳоламоқда.

"Милан" - эҳтимолий вариант, аммо менда Левандовски мавсумни "Атлетико"да ўтказади, деган тахмин бор. У Сёрлот билан ўйнаб, муваффақиятга эришиши мумкин. "Барселона"дан "Атлетико"га Луис Суарес ва Давид Вилья ўтганди," - дейди журналист.

Қайд этилишича, Роберт Левандовски иккинчи даражали роли учун маоши камайтирилган тақдирда ҳам "Барселона"да қолишни афзал кўради. Агар кетадиган бўлса, Европада фаолиятини давом эттириши устувор бўлади.

Киритилди: 08:37, 19.10.2025.
Ўқилди: 6669 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик