Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Туркия cуперлигаси: Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» ўз уйида «Галатасарой»га ютқазди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Туркия Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган “Башакшеҳир” ҳамда “Галатасарой” жамоалари ўртасидаги баҳс 18 октябрь, шанба куни Истанбулдаги “Фотиҳ Терим” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Учрашув эҳтиёткор руҳда бошланди. Илк дақиқаларда жамоалар ҳужумлар билан алмашиб туришди, бироқ ташаббусни аста-секин «Галатасарой» қўлга олди. 21-дақиқада Габриэль Сара жуда хавфли зарба берди, дарвозабон Муҳаммед Шенгезер муваффақиятли ҳаракат қилди. Бироқ танаффус арафасида Илкай Гюндоган аниқ узатма берди, Лерой Сане яқин масофадан устун бурчакка йўллаган зарбаси билан ҳисобни очди — 0:1.

Иккинчи бўлим бошида мезбонлар фаоллашди. 48-дақиқада Элдор Шомуродов рикошетдан кейин биринчи бўлиб тўпга етди ва дарвоза чизиғид олдидан тўпни тўрга жойлади. VAR орқали ҳолат текширилди ва офсайд туфайли гол бекор қилинди.

Шунга қарамай, 59-дақиқада ўзбекистонлик ҳужумчи барибир ҳисобдаги тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ўнг қанотдан Оливье Кемен томонидан йўлланган узатмани Шомуродов дарвозага йўллаб, “Галатасарой” посбонини доғда қолдирди.

62-дақиқада Лерой Сане яна саҳнага чиқди — жарима майдонида тўпни қабул қилиб, чап бурчакка аниқ зарба йўллади ва дублни расмийлаштирди — 1:2. Бу зарба беллашув тақдирини ҳал қилди.

Қолган вақтда «Башакшеҳир» босимни оширди, аммо «Галатасарой» ҳимояси ишончли ҳаракат қилди. Виктор Осимхен ва Бариш Йилмаз ҳисобни ошириш имконига эга бўлишди, аммо иккала зарба ҳам тўсинга тегди.

«Галатасарой» муҳим сафар ғалабасини қўлга киритиб, чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда. «Башакшеҳир» эса характер кўрсатди, аммо ҳал қилувчи дақиқаларда хатоларга йўл қўйди.

Туркия — Суперлига.
“Истанбул Башакшехир” – «Галатасарой» – 1:2
Голлар: 0:1 – Сане (45'), 1:1 – Шомуродов (48'), 1:2 – Сане (62').

Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлаб, 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Аббосбек Файзуллаев жароҳат сабаб қайдномага киритилмади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:36, 19.10.2025.
Ўқилди: 1729 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6769]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3298]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2903]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2383]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2362]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1952]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1902]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1894]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1878]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1858]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.