Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Арсенал" сўнгги чемпионлик мавсумидаги натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 8-турида "Арсенал" шанба куни сафарда "Фулхэм"га қарши баҳс олиб борди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Беллашувдаги ягона голга 58-дақиқада Леандро Троссард муаллифлик қилди. "Коттежерлар" меҳмонлар дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олмади. "Арсенал" чемпионатнинг кетма-кет иккинчи ўйинида рақибларига аниқ зарба беришга йўл қўймади - жамоа буни 2003/04 йилги мавсумдан бери биринчи марта уддалади, деб ёзади Opta. Айнан ўша мавсумда "канонирлар" сўнгги бор АПЛ чемпионлигини қўлга киритганди.

Микель Артета жамоаси 19 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Эътиборлиси, "Арсенал" 15 та гол уриб, атиги 3 та гол ўтказиб юборди.

Киритилди: 13:04, 19.10.2025.
Ўқилди: 1227 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8724]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3793]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3706]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3488]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2719]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2200]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1854]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1534]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1484]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик