"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячиси Фабиу Коэнтрауни сўраб таклиф жўнатди. Бу ҳақда Cedana Ser хабар тарқатган.
Аммо Мадрид клуби португалиялик футболчи учун 7 миллион евро олишга кўнмаяпти. 25 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2017 йилгача мўлжалланган.
Аввалроқ Коэнтрауни "Монако", "Челси" ва "Бенфика"га ўтиши борасида хабар берилганди.