Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

"Реал" тарбияланувчиси А Серияни "ёндирмоқда"

Баҳо:
+ | -

Нико Пас А Серия жорий мавсумида "Комо"нинг 9 та голидан 8 тасида иштирок этди.

"Ювентус" А Серия 7-турида сафарда "Комо"га (0:2) имкониятни бой берди. 21 ёшли аргентиналик футболчи дастлаб Марк Кемпфга ассистентлик қилди, кейин ўзи гол урди.

Франсеск Фабрегас бош мураббийлигидаги жамоа Италия чемпионати-2025/26'да 7та ўйинда 9та гол урди ва Пас улардан фақат биттасида иштирок этмади.

Нико А Сериянинг 7 ўйинида 4 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди - у гол+пас тизими бўйича лигада пешқадамлик қилмоқда. У голли узатмалар бўйича ҳам биринчи ўринда бормоқда, тўпурарлар рўйхатида эса "Милан" футболчиси Кристиан Пулишич билан биринчи ўринни бўлишиб турибди.

Шунингдек, Пас "Реал"дан Винисиус Жуниор (5+4) ва "Бавария"дан Луис Диас (5+4) билан бир қаторда Европанинг топ-5 лигаларида камида 4 та гол урган ва камида 4 та голли узатмани амалга оширган футболчилар учлигига киради.

Нико "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Клуб футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Киритилди: 18:19, 19.10.2025.
Ўқилди: 3609 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик