Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Жоан Лапорта Ханс-Дитер Фликнинг қизил карточкаси бўйича кескин баёнот билан чиқди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Ла Лиганинг 9-турида "Жирона"га (2:1) қарши ўйинда бош мураббий Ханс-Дитер Флик майдондан четлатилганига изоҳ берди.

"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Рональд Араухонинг ғалаба голи олдидан ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда иккита сариқ карточка олди. Дисквалификация туфайли германиялик мутахассис Мадриднинг "Реал" клубига қарши навбатдаги учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

"Иккита сариқ карточка устидан шикоят қилдик. Ҳакам ҳаддидан ошди. Дисквалификация бекор қилиниши даргумон, лекин мен Фликка уни қўллаб-қувватлашимни айтдим. Ҳакамнинг ўзини тутиши менга ёқмади.

Хесус Хиль Мансано деярли барча энг яхши ўйинчиларимизни майдондан четлатган. Унинг рўйхатига бир қараб кўринг. Бу доимий равишда содир бўлади", - дея Лапортанинг сўзларини келтиради испан ОАВ.

"Реал" - "Барселона" учрашуви 26 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 02:37, 20.10.2025.
Ўқилди: 2201 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6953]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [4924]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4058]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3309]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3213]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3152]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2669]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2659]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2625]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик