Кириш Регистрация
20/03 16:00 Нефтчи 3-1 Локомотив
20/03 17:00 Насаф 0-1 Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна 2-4 Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри 0-1 Наполи
21/03 00:45 Женоа 0-2 Удинезе
21/03 01:00 Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
21/03 17:30 Брайтон - Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 19:00 Парма - Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм - Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:00 Милан - Торино
21/03 22:30 Эвертон - Челси
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона
22/03 00:45 Ювентус - Сассуоло
22/03 01:00 Лидс - Брентфорд
22/03 01:00 Севилья - Валенсия
22/03 16:30 Комо - Пиза
22/03 17:00 Ньюкасл - Сандерленд
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 19:00 Аталанта - Верона
22/03 19:00 Болонья - Лацио
22/03 19:15 Астон Вилла - Вест Хэм
22/03 19:15 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:00 Рома - Лечче
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис

Лапорта: «Камп Ноу» дунёдаги энг яхши стадионга айланади»

Баҳо:
+4 | -

“Барселона” президенти Жоан Лапорта клуб тарихидаги энг йирик лойиҳа — “Камп Ноу” стадиони реконструкцияси ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, янги “Spotify Камп Ноу” дунёдаги энг замонавий стадион бўлади.

— “Spotify Камп Ноу” — бу “Барселона” мухлисларининг умумий орзуси ва келажак авлодларга қоладиган меросдир. Мен музлатиб қўйилган лойиҳани қайта жонлантиришга жасорат топдим. Бу қарорни клубнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш учун қабул қилдик. Энг муҳими — клуб аъзолари ўз орзусининг амалга ошишини кўришлари керак эди.

Идорамиз рухсатномаларни олиш учун тинмай ишлади. Клуб раҳбарияти номидан стадионни фойдаланишга қабул қилиш бўйича биринчи лицензияни олишга кўмаклашган барчага миннатдорлик билдираман.

Бу орзу энди реалликка айланди. Албатта, бу йўл осон бўлмади. Биз қабул қилиб олган мерос деярли инқироз ҳолатида эди. Аммо барча қийинчиликларга қарамай, “Барселона” ҳеч кимнинг назорати остида қолмади. Биз мустақилликка эришдик. Бизда ўйини билан мафтун этувчи жамоа бор ва биргаликда дунёдаги энг яхши стадион — “Spotify Камп Ноу”ни қуряпмиз.

Жуда муҳим жиҳат шундаки, клуб ўз аъзоларига тегишли бўлиб қолиши керак. Тўрт йилдирки, мен клубни акциядорлик жамиятига айлантирамиз, деган гапларни эшитаман. Биз шуни кафолатлаймизки, “Барселона” аъзолар клуби бўлиб қолади — эҳтимол, бу жиҳатдан биз ягонамиз.

Биз ҳақимизда фикр билдирувчи “мутахассислар” ва бошқарув бўйича маслаҳатчиларга айтаман: биздан узоқ юринглар. “Барселона” — бу компания эмас, балки глобал ташкилот. Бизда жамиятдаги энг эҳтиёжмандлар учун махсус дастурларни амалга оширадиган фонд бор. Дунёдаги ҳамма нарса бизнес эмас — футболда ижтимоий ва спорт тамойиллари ҳам мавжуд, уларни бизнес мактабларида ўргатишмайди,” — деди Лапорта клубнинг умумий мажлисида.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 08:03, 20.10.2025.
Ўқилди: 1194 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик