Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Фермин Лопес: "Ямал - дунёнинг энг яхши футболчиси"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес жамоа вингери Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.

"Мен Ламинни болалигимдан бери биламан ва у дунёдаги энг яхши футболчи. Ҳамма у ҳақда гапиради, кўпчилик уни йўлдан уришга ҳаракат қилади. У хотиржамликни сақлаши керак - у бу борада етук, биз эса унга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз, чунки у жамоа учун муҳим. Агар у яхши бўлса - жамоа ҳам яхши бўлади," - деди Лопес матбуот анжуманида.

"Барселона" айни дамда Чемпионлар лигаси доирасидаги "Олимпиакос"га қарши уй учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Ўйин 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади. Ортда қолган икки турда "кўк-анорранглилар" 3 очкони қўлга киритди.

Киритилди: 22:14, 20.10.2025.
Ўқилди: 807 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик