Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

“Винисиус яна 10 йил юқори даражада ўйнай олади” — агент

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Федерико Пена бразилиялик футболчи ҳали камида ўн йил юқори даражада тўп тепа олишини мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган. Уни қатъият, меҳнатсеварлик ва мухлислар ҳурматини қозонган футболчи деб биламан. Вини яна камида ўн йил, балки ундан ҳам узоқ вақт давомида юқори даражада ўйин намойиш қила олади деб ўйлайман”, дея агентнинг сўзларини келтирди Marca нашри.

Маълумот учун, жорий мавсум 25 ёшли Винисиус “Реал” сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган. Ҳужумчи “қироллик клуби”да 2018-йилги мавсумдан буён тўп сурмоқда. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус 2024-йилда The Best томонидан йилнинг энг яхши футболчиси мукофотига сазовор бўлган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:02, 21.10.2025.
Ўқилди: 1109 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик