Кириш Регистрация
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут 1-1 Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи 3-0 Машъал
28/02 19:00 Комо 3-1 Лечче
28/02 19:00 Локомотив 3-1 Сурхон
28/02 19:15 Динамо 1-2 Навбаҳор
28/02 20:00 Бёрнли 3-4 Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль 5-2 Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл 2-3 Эвертон
28/02 20:15 Барселона 4-1 Вильярреал
28/02 22:00 Верона 1-2 Наполи
28/02 22:30 Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс 0-1 Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе - Милан
01/03 18:00 Эльче - Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм - Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед - Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло - Аталанта
01/03 19:00 Брайтон - Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф - Хоразм
01/03 20:15 Валенсия - Осасуна
01/03 21:30 Арсенал - Челси
01/03 22:00 Торино - Лацио
01/03 22:30 Бетис - Севилья
02/03 00:45 Рома - Ювентус
02/03 01:00 Жирона - Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья

«Ал-Холидия» ҳақида нималар маълум?

Баҳо:
+ | -

«Андижон» клуби Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси доирасида Баҳрайннинг «Ал-Холидия» жамоасини қабул қилишидан хабарингиз бор.

Айни пайтда «B» гуруҳида «Ал-Холидия» иккита турдан сўнг 4 очко жамғариб пешқадам бўлиб турибди. Илк турда Қатарнинг «Ал-Аҳли» жамоаси билан 0:0 ўйнаган бўлса, иккинчи турда Туркманистоннинг «Аркадағ» клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

«Ал-Холидия»га 2020 йилда асос солинган. Клуб уй ўйинларини “Баҳрайн миллий” стадионида ўтказади. Ушбу арена ўз бағрига 30000 томошабинни сиғдира олади.

Бу жамоанинг эришган ютуқлари бор. Ўтган йили Баҳрайн қирол Кубоги соҳибига айланган бўлса, ундан аввалги кетма-кет икки йил давомида  Баҳрайн чемпиони бўлган. Умуман олганда, «Ал-Холидия» ҳисобида 5 та соврин бор. Икки марта қирол Кубоги соҳиби, икки марта мамлакат чемпионлиги ва бир марта Суперкубокни қўлга киритган. Клуб 2021 йилдан бери соврин ютиб келмоқда.

«Ал-Холидия» Андижонга сафари олдидан миллий чемпионатнинг 5-тур доирасида “Баҳрайн СК” жамоасини қабул қилди ва 4:0 ҳисобида рақибини тор-мор келтирди. Ҳозирги пайтда 5 та ўйинда 3 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этиб, 9 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Клубни маҳаллий 44 ёшли мутахассис Али Ашур бошқариб бормоқда.

Шунингдек, жамоада легионерларга кўп эътибор қаратишади. Жумладан, 13 нафар хорижлик футболчилар тўп суришмоқда. «Ал-Холидия»нинг энг қиммат футболчиси марокашлик легионерлардан бири - 31 ёшли ҳимоячи Аюб Эл Амлуд бўлиб, унинг трансфермарктдаги нархи 800 минг еврони ташкил қилади. У шу йилнинг август ойида жамоага қўшилган.

Шу йилнинг ёзида «Сўғдиёна»га қўшилган, мухлисларимизга таниш бўлган сербиялик ҳимоячи Филип Иванович ярим мавсум «Ал-Холидия» шарафини ҳимоя қилган.

«Андижон» - «Ал-Холидия» учрашуви 22 октябрь куни “Бобур арена”да соат 18:45 да бошланади.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 07:30, 21.10.2025.
Ўқилди: 1298 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.