Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

«Пахтакор» U14 жамоаси Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади

Баҳо:
+ | -

21-26-октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳри шаҳрида 14 ёшли футболчилар ўртасида «2025 Ханчжоу Цянчао Кубоги» халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.

Унда «Пахтакор» U14 жамоаси ҳам қатнашади. Шунингдек, турнирда Кореянинг «Чонбук Хёндэ», Франциянинг «Олимпик Лион» ва «Осер», Япониянинг «Урава Редс», клублари, шунингдек, Хитойнинг U14 миллий жамоаси, «Шанхай Шенхуа» ва «Чжэцзян» клублари иштирок этади. Жами 10 жамоа беллашади.

Турнир икки гуруҳдан иборат бўлиб, ҳар бир гуруҳда бешта жамоа иштирок этади. Мусобақа форматига кўра, ҳар бир гуруҳда жамоалар бир мартадан ўзаро ўйнайди (айланма тизим), шундан сўнг гуруҳларда бир хил ўринни эгаллаган жамоалар ўзаро плей-офф баҳсларини ўтказади.

27 октябрь куни эса халқаро ёшлар футболини ривожлантиришга бағишланган форум ҳам бўлиб ўтади. Унда турли мамлакатлардан келган жамоалар тажриба алмашади ва ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:24, 21.10.2025.
Ўқилди: 821 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.