«Реал» жамоаси ҳимоячиси Давид Алаба 7–10 кунга сафдан чиқди.
Cope хабарига кўра, 33 ёшли футболчи Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган «Хетафе» (1:0) учрашувида ўнг оёғининг мушагидан жароҳат олган.
Шу тариқа, Алаба «Реал»нинг яқиндаги икки баҳсини — Чемпионлар лигасидаги «Ювентус» ва Испания чемпионатидаги «Барселона»га қарши ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.













