Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Футзал. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафар олдидан сўнгги назорат учрашувини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Дилшод Раҳматов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун тунде Баҳрайнга — III Осиё ёшлар ўйинларига жўнаб кетади. Сафар олдидан ўсмирларимиз олдиндан режалаштирилган қирғизистонлик тенгқурларига қарши иккинчи кўрик назорат учрашувини ўтказишди. Ўйин Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида бўлиб ўтди.

Икки кун муқаддам мазкур жамоаларнинг биринчи учрашувида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик — 8:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бугунги баҳсда эса Дилшод Раҳматов бошчилигидаги мураббийлар штаби ўсмирларимиз сафар олдидан кутилмаган жароҳатларга дучор бўлмаслигини таъминлаш мақсадида ўта эҳтиёткор ўйин тактикаcини танлашди. Асосан кўпроқ тўпни назоратда ушлаш, рақибнинг тезкор қарши ҳужумларини кутиб олиш, стандарт вазиятлардан фойдаланишларига йўл қўймаслик, ўз навбатида ташаббусни қўлга олиб, кутилмаган комбинацияларни амалга ошириш, жамоавий ўйинни кучайтириш каби ишланмаларга кўпроқ урғу қаратилди.

Ўзбекистон – Қирғизистон ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги иккинчи назорат учрашувида 2:2 ҳисобигаги дуранг натижа қайд этилди.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 21:01, 21.10.2025.
Ўқилди: 645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4002]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3828]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3528]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3141]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2855]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2852]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2719]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2520]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2498]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2244]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик