Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Эл-класико»да «Барселона»ни ким бошқариши маълум бўлди

Баҳо:
+4 | -

Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Тьяго Алькантара «Барселона» бош мураббийи сифатида ўз дебютини яқинлашиб келаётган “Эл-класико”да — «Реал»га қарши учрашувда ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган драматик «Барселона» — «Жирона» (2:1) учрашувида каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қўшимча дақиқаларда майдондан четлатилган эди.

Шу сабабли, Флик мавсумнинг асосий баҳси ҳисобланган «Реал»га қарши “эл-класико”да захира ўриндиғида бўлолмайди. Ушбу ўйин 26 октябрь, якшанба куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади.

Forblaugrana нашри маълумотига кўра, бош мураббий йўқлигида жамоани бошқариш вазифаси Тьяго Алькантарага топширилади. Шу тариқа, “Барса”нинг собиқ яримҳимоячиси учун бу учрашув мураббий сифатидаги илк расмий синов бўлиши мумкин.

Алькантара «Барселона» академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2011–2013 йилларда асосий жамоа сафида ўйнаган, кейин эса «Бавария»га йўл олган.

2024 йил ёзида Флик "кўк-анорранглилар"ни бошқаришни бошлаганда, Тьяго унинг мураббийлар штабига қўшилган эди. Кейинроқ у мураббийлик лицензиясини олиш учун вақтинча жамоани тарк этганди. Энди эса у яна «Барса»га қайтди ва қийин вазиятда жамоага ёрдам бериши, ҳатто «Реал»га қарши афсонавий дербини бошқариши мумкин.

Киритилди: 21:51, 21.10.2025.
Ўқилди: 7480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7424]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3472]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3139]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2489]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2371]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2345]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2276]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2203]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1923]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1820]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик