Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Элит ОЧЛ. «Насаф» кетма-кет учинчи ўйинда ютқазди

Баҳо:
+ | -1

Элит Осиё чемпионлар лигаси 3-тури доирасида "Насаф" Дубайда "Шабаб ал-Аҳли" клуби меҳмони бўлиб, имкониятни бой берди.

Мезбонлар 8-дақиқада Федерико Картабия томонидан урилган гол эвазига ҳисобни очишди. "Насаф" эса орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас мувозанатни тиклади — Зафармурод Абдураҳматов ўткир бурчак остида чиройли зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Шундан сўнг "Насаф" ўйин назоратини ўз қўлига олиш учун ҳаракат қилди. Аммо 27-дақиқада "Шабаб" жарима зарбасини ишлади. Картабия томонидан етказилган тўпга Ренан Виктор даврозагача 13 метрлар масофадан зарба берди. Дарвозабонимиз Варобей эса қайтариши шарт бўлган тўпни ўтказиб юборди.

Шундан устунлик дубайликлар томонига ўтди ва улар танаффусга қадар ҳисобдаги фарқни 2 та голга оширишди — Матеосао тезликда ҳимоячимиздан қочиб кетди ва Воробейни доғда қолдирди.

Рўзиқул Бердиев иккинчи бўлимда бир қатор ўзгаришларни амалга ошириб, вазиятни ўнглашга интилди. Аммо бугун яхши формада бўлган "Шабаб ал-Аҳли" қаршиликларга имконият қолдирмади. Боз устига, тиниб-тинчимас Картабия қўшиб берилган дақиқаларда аниқ пас билан Бренони дарвозамиз олдида қулай вазиятга чиқарди ва ҳисоб 4:1 га етди.

"Насаф" кетма-кет 3 та ғалабадан кейин Ғарб минтақасида энг сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Элит ОЧЛ. 3-тур. 21:00
«Шабаб ал-Аҳли» - «Насаф» - 4:1 (3:1)
Голлар: Федерико Картабия (8), Ренан Виктор (27), Матеосао (41), Брено (90+5) — Зафармурод Абдураҳматов (10)
«Шабаб ал-Аҳли» - 22. Ҳамад Алмеқеболий, 13. Ренан Виктор, 4. Богдан, 75. Матеус Энрике, 23. Мерсад, 6. Саид Иззатуллоҳий, 88. Максимович, 10. Картания (с), 77. Г.Бала, 9. Даббур, 19. М.Лима
«Насаф»: 1.Воробей, 2.Давронов, 22.Голбан, 28.Муҳаммадиев, 34.Насруллаев, 14.Муҳитдинов, 92.Эшмуродов, 8.Абдураҳматов, 7.Шала, 10. Черан, 24.Баҳромов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:59, 21.10.2025.
Ўқилди: 1936 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7278]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4042]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3366]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3247]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3197]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2702]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2337]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1631]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1586]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик