Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Туркиялик футболчи машғулот вақтида юрак хуружидан вафот этди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг “Бандирма Санайиспор” клуби дарвозабони Ўғузхон Камажи машғулот пайтида юрак хуружига учраб, 21 октябрь куни 28 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Haberturk нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, машғулот вақтида футболчининг аҳволи тўсатдан ёмонлашган. Унга дарҳол биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, сўнгра Бандирма шаҳридаги касалхонага етказилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.

Аниқ ўлим сабабини аниқлаш учун Камажининг жасади Бурса шаҳридаги суд-тиббиёт институтига юборилди. Дастлабки маълумотларга кўра, футболчи юрак хуружидан вафот этган.

Манбага кўра, Камажи 21 октябрь куни кардиолог кўригига ёзилган эди. У сўнгги ўйинларнинг бирида ўзини ёмон ҳис қилгани ортидан шифокорга бормоқчи бўлган.

Маълумот учун, “Бандирма Санайиспор” клуби Туркия 1-ҳаваскорлар лигасида ўйнайди. Жамоанинг 27 октябрь, душанба кунига белгиланган “Гўнен” клубига қарши ўйини бекор қилинган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:38, 23.10.2025.
Ўқилди: 1489 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12144]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6208]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4921]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4019]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3903]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3323]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2475]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1949]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1828]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1787]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик