Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

Энг яхши ҳимоя чизиғига эга клублар аниқланди

Баҳо:
+ | -

Transfermarkt Европанинг энг кучли беш лигаси клублари ўртасидаги энг яхши ҳимоя чизиғи вакиллари рейтинги билан бўлишди.

Улар орасида Лондоннинг "Арсенал" клуби биринчи ўринни эгаллайди. Барча мусобақалар бўйича 12 та расмий ўйинда "канонирлар" учта (!) гол ўтказиб юборишди.

Бу ҳар бир ўйинда ўртача 0,25 та гол ўтказиб юборилди дегани.

"Милан" ўтказиб юборилган тўртта гол билан иккинчи ўринда. Бироқ Массимилиано Аллегри жамоаси "Арсенал"га қараганда анча кам ўйин ўтказган - тўққизта. Қолаверса, “россонерилар” бу мавсумда еврокубокларда иштирок этмаяпти.

Учинчи ўринни тўққизта ўйинда бешта гол ўтказиб юборган Италиянинг бошқа бир клуби “Рома” эгаллади. Тўққизта ўйинда олтита гол ўтказиб юборган “Комо” рейтингдаги тўртинчи энг яхши натижа эгаси ҳисобланади.

Киритилди: 20:12, 23.10.2025.
Ўқилди: 1039 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик