Кириш Регистрация

Маркус Рэшфорд: «Реал» кучли жамоа, лекин биз ғалаба учун боримизни берамиз»

Баҳо:
+ | -

“Барселона” форварди Маркус Рэшфорд Испания Ла Лигасининг 10-тури доирасидаги “эл-класико” олдидан “Реал Мадрид” ҳақида фикр билдирди. Учрашув 26 октябрь, якшанба куни, Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.

— “Реал” жуда кучли жамоа ва ажойиб мураббийга эга. Улар ҳозир яхши спорт формасида, бу мен учун ажабланарли эмас. Чунки уларда юқори даражадаги футболчилар жамланган. Шунинг учун мен жуда оғир ва қизиқарли ўйинни кутяпман, — деди Рэшфорд.

— Биз ғалаба қозониш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Бу осон бўлмайди, аммо биз бу синовга тайёрмиз. Агар режамиздаги каби ўйнасак, бу кун биз учун унутилмас бўлади, — дея форварднинг сўзларидан Barça Universal иқтибос келтирди.

Испания — Примера. 10-тур
26 октябрь 2025, якшанба. 20:15
Реал Мадрид — Барселона
Сантьяго Бернабеу, Мадрид

Манба: championat.com
Киритилди: 07:15, 24.10.2025.
Ўқилди: 1230 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик