Кириш Регистрация
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой
28/02 00:45 Парма - Кальяри
28/02 01:00 Леванте - Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон - Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити

ПСЖ ва “Барселона” “Атлетико” етакчисига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес жуда яхши спорт формасида. Аргентина терма жамоаси аъзоси жорий мавсумда 11 та расмий ўйинда 7 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Ўтган йилнинг ўзидаёқ у жамоасининг энг яхши футболчиларидан бири сифатида танилган эди. Испания Diario Sport нашри маълумотига кўра, “Барселона” ва ПСЖ келаси ёзда Альваресни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бироқ бу трансфер учун уларга катта миқдорда маблағ тўлашга тўғри келади.

Футболчи “Атлетико”нинг энг қимматбаҳo ўйинчиси ҳисобланади — Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил этади. Шу билан бирга, Альвареснинг шартномаси 2030 йилгача амал қилади ва мадридликлар унинг трансфери учун икки баробар кўп суммага умид қилмоқда.

2022 йилги жаҳон чемпиони Альварес 2024 йил ёзида “Манчестер Сити”дан “Атлетико”га 75 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 29 та гол урди ва 8 та голли узатма қайд этди.

Киритилди: 12:07, 24.10.2025.
Ўқилди: 2556 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.