Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон кубоги финали чипталари сотуви ҳақида расмий маълумот берилди

Баҳо:
+ | -

29 октябрь куни Андижондаги "Бобур арена"да бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубогининг финал ўйини учун чипталар 26 октябрь куни сотувга чиқарилади.

Чипталар икки тоифага ажратилган:

• 1-тоифа — 100 000 сўм (1 ва 1А секторлар);

• 2-тоифа — 40 000 сўм (қолган барча секторлар).

"Пахтакор" клуби финал беллашувининг номинал мезбони сифатида техник зонанинг чап қисмидан жой олади. Шундан келиб чиқиб, "Пахтакор" ишқибозларига ўз жамоалари финалда тўп тепадиган тўқ кўк рангда ажратиб кўрсатилган секторлардан чипта харид қилиши тавсия этилади.

"Бухоро" клуби эса финал учрашувини оқ либосда ўтказади. Клуб мухлисларига оқ ранглар билан ажратиб кўрсатилган секторлардан жой олиш тавсия этилади.

Бунда клубларнинг эҳтимолий таклифига кўра, 16-сектор тўлиқлигича "Пахтакор" фан-клуби учун, 18-сектор эса тўлиқлигича "Бухоро" фан-клуби учун умумий савдодан алоҳида равишда сотилиши режалаштирилган. Бундай таклиф бўлмаган ҳолатда мазкур секторлар чипталари ҳам умумий савдога чиқарилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Андижондаги катта футбол оқшомига ташриф буюрувчиларни Лига томонидан тайёрлаб қўйилган совғалар кутмоқда. Чипта харид қилган мухлисларда ютуқли ўйинда иштирок этиш ва аввалдан белгилаб қўйилган совғалардан бирига эга чиқиш имконияти мавжуд. Бунинг учун мухлислардан "Бобур арена" стадионига кириш имкониятини берувчи уч катта дарвозалардан киришда чиптанинг тегишли ажратиб кўрсатилган қисмини махсус қутига солиш сўралади. Кейинчалик ғолиблар шу чипта рақамлари асосида саралаб олинади.

Финал ўйини учун Лига 5 та iPhone 17, 5 та PlayStation 5 ҳамда 5 та смарт телевизорини ютуқ сифатида тайёрлаб қўйган. Ғолиблар стадионнинг ўзида аниқлаб олинади. Бунда омадли чипта рақамлари мухлислар гувоҳлигида ва холис кишилар томонидан лототрондан тортиб олинади ҳамда чипта рақамлари "Бобур арена" таблосида акс эттирилади. Ғолиб деб топилган чипталар эгалари беллашувдан кейин стадионга ёндош ҳудудда жойлашган Андижон футбол ассосиацияси биносида ўз ютуқларини қабул қилиб олади. Сизда кўпроқ чипта харид қилиш ва ютуқли ўйинда ғолиб чиқиш коэффицентини ошириш имконияти мавжуд.

Маълумот учун, чипталар "Бобур арена" стадиони кассаларида сотилади. Финални томоша қилиш учун бошқа шаҳарлардан ташриф буюраётган мухлислар @echipta_bot орқали буюртма беришлари ва кейинчалик шу буюртма асосида "Бобур арена" стадиони кассалари ёнида ташкил этилган махсус дарча орқали ўз чипталарини қўлга киритишлари мумкин. Финал ўйинига мухлислар фақатгина тегишли чипта ёрдамида киришлари учун рухсат этилади. Шундан келиб чиқиб, бот орқали чипта харид қилган мухлисларга ҳақиқий чиптани қўлга киритиш масаласини иложи борича эртароқ ҳал қилиш тавсия этилади.

P.S. "Бобур арена" стадионида чипталар савдоси масаласи тартибли йўлга қўйилганлигини инобатга олиб, Лига мазкур финал беллашуви учун чипталар савдоси масаласида маҳаллий eChipta платформаси билан ҳамкорлик қилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:49, 24.10.2025.
Ўқилди: 1055 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.