Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон 2-2 Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон 3-3 Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Руслан Нуриддинов: «Орзум – Олимпиада чемпиони бўлиш»

Баҳо:
+ | -

Россиянинг Қозон шаҳрида ўтган XXVII Жаҳон универсиадасида андижонлик полвон Руслан Нуриддинов оғир атлетика бўйича 105 килограмм вазн тоифасида икки марта рекорд ўрнатиб, Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига олтин медаль келтирди.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА мухбири Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети жисмоний маданият факультети талабаси, Жаҳон универсиадаси ғолиби Руслан Нуриддинов билан мусобақа таассуротлари, ўзбек оғир атлетика мактаби истиқболлари ва спортчининг келажак режалари ҳақида суҳбатлашди.

– Бугун жаҳон ареналарида эришаётган ҳар бир ғалабамиз мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самараларидир, – дейди Р.Нуриддинов. – Турли халқаро мусобақаларда бошқа давлат спортчилари билан кўп суҳбатлашаман. Шундан келиб чиқиб айтсам, болалар спортини ривожлантиришга дунёда Ўзбекистончалик эътибор қаратаётган мамлакатни учратиш қийин.

Мамлакатимизда болалар спорти ривожига қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрликдан асосий мақсад – ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказишдир. Бунинг натижасини бугун Ўзбекистон ёшлари эришаётган халқаро муваффақиятларда, жисмонан ва маънавий баркамол фарзандлар тимсолида ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

– Руслан, Жаҳон универсиадасидан қандай таассуротлар билан қайтдингиз? Шоҳсупага кўтарилганда кўнглингиздан нималар ўтди?

– Қозондаги мазкур нуфузли мусобақада жаҳоннинг етакчи атлетлари ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди. Рақиблар орасида жаҳон спортида юқори натижаларни қайд этган полвонлар кўп бўлса-да, беллашувларга киришар эканман, кўнглимда ўз кучимга бўлган ишонч, хотиржамлик бор эди. Чунки мусобақага пухта тайёргарлик кўрган эдик. Биз, спортчилар серқуёш юртимизнинг мусаффо ҳавоси, зилол сувлари, бетакрор табиатидан жисмоний ва руҳий қувват оламиз. Булар мусобақада ўз самарасини беради.

Универсиада мусобақаларида штангани даст кўтаришда 190, силтаб кўтаришда 222, иккикураш бўйича 412 килограмм натижа қайд этиб, ғалаба қозондим. Бу кўрсаткичлардан иккитаси мусобақа рекорди сифатида қайд этилди.

Жаҳон универсиадаси шоҳсупасига кўтарилар эканман, шу даражага етишим учун барча шарт-шароитни яратиб берган ота-онам, мураббийларим, қўллаб-қувватлаб турган ҳамюртларим кўз олдимдан бир-бир ўтди, халқимиз ва Президентимиз ишончини оқлаганимдан беҳад қувондим.

Ғалабамни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – буюк ва муқаддас Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлайман.

– Спортчи сифатида ўзбек оғир атлетика мактабининг сўнгги йиллардаги салмоқли ютуқларининг асосий омиллари нимада, деб биласиз?

– Ўзбек оғир атлетика мактаби дунёда етакчилар қаторидан жой олганини бугун халқаро спорт ҳамжамияти вакиллари ҳам эътироф этмоқда. Атлетларимиз нуфузли халқаро мусобақаларда мунтазам совринларни қўлга киритмоқда. Спортимизнинг эртаси бўлган ана шу иқтидорли йигит-қизлар бугун ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон ҳамда қитъа биринчиликларида ғолиб бўлаётгани миллий спортимизнинг янада юксак ютуқлари ҳали олдинда эканига умид ва ишонч бағишлайди. Бу, шубҳасиз, Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистон спортига, жумладан, оғир атлетикага кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик самарасидир.

Ўзбекистон оғир атлетика мактабининг жаҳондаги мавқеи тобора юксалиб бораётир. Буни мамлакатимизда сўнгги саккиз йилда ушбу спорт тури бўйича олти йирик тадбир – уч мартадан Осиё чемпионати ва кубоги мусобақалари юқори савияда ташкил этилгани ҳам кўрсатиб турибди. 2010 йили Тошкент шаҳрида ўтган қитъа биринчилиги ёш атлетлар учун Сингапур мезбонлик қилган I ўсмирлар Олимпиадасига саралаш мусобақасига тайёргарлик вазифасини ўтади.

Жорий йилнинг апрель ойида пойтахтимизда ўсмирлар ва қизлар ўртасида оғир атлетика бўйича ўтган IV жаҳон чемпионати дунё атлетлари 2014 йилнинг 16-28 август кунлари Хитойда ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган II Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун курашди. Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бўлажак Олимпиадага бир жуфт йўлланмани қўлга киритди.

Буларнинг барчаси Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар истеъдод эгаларини маҳоратли спортчилар этиб тарбиялаш тизими тўғри йўлга қўйилганидан далолат ва бу ютуқларимизнинг бош омили бўлмоқда. Мамлакатимизда мактаб ўқувчисидан олий ўқув юрти талабасигача бўлган ёшларни бир мақсад сари бирлаштирган “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақалари маҳоратли спортчиларни, соғлом авлодни тарбиялашнинг самарали воситаси экани ҳаётда ўз исботини топди. 2016 йилги Олимпия ўйинларига тайёргарлик дастурига кўра, ушбу мусобақалар таркибига оғир атлетика, бокс, эркин ва юнон-рум кураши ва таэквондо каби янги турларнинг киритилгани халқаро майдонда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир ёшларнинг сафи янада кенгайишига хизмат қилади.

– 2016 йилги Олимпия ўйинларига қандай тайёргарлик кўряпсиз?

– Жорий йилда уч нуфузли мусобақа – Осиё чемпионати, Жаҳон универсиадаси ва жаҳон чемпионатида муносиб қатнашишни мақсад қилганман. Минг шукрки, қитъа биринчилиги ва талабалар мусобақасида ғолиб чиқдим. Энди кузда бўладиган жаҳон чемпионатида ҳам бу ютуқларни муносиб давом эттиришга ҳаракат қиламан.

Ана шу мусобақаларга пухта ҳозирлик кўришимизда Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 25 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси спортчиларини 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда. Қарорда белгиланганидек, ўқув-машғулот жараёнлари энг замонавий талаблар даражасида ташкил этилмоқда, жисмоний, ижтимоий-психологик, тиббий-биологик тайёргарлик оширилмоқда. Ўз навбатида юқори салоҳиятли спортчи ва мураббийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, олимпиячиларимиз захирасини бойитишга катта эътибор берилаётир.

Спортчи сифатида энг олий мақсадим – 2016 йили Бразилияда бўладиган ёзги Олимпия ўйинларида ғолиб чиқиш. Тўғри, ҳали Олимпиадагача уч йил бор. Лекин бўлажак мусобақага тайёргарликни анча олдин бошлаганимиз айни муддао бўлди.

Олимпиадага қадар учта жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинларида қатнашишни режалаштирганман. Бу мусобақаларда тажрибам, маҳоратим ва натижаларимни ошириб бориш билан бирга рақибларимнинг имкониятларини ҳам ўрганаман.

Бироқ энг асосий рақиб – ўзим. Маълумки, спортчи аввало ўзи билан курашади. Зафар қучиш учун ҳар бир полвон ўзининг ички салоҳияти ва энг юқори имкониятини намойиш этиб, штанганинг белгиланган оғирлигини кўтара олиши керак. Агар ўқув-машғулот жараёнлари тўғри ташкил этилган бўлса, спортчи ўзини жисмонан, руҳан, техник ва тактик жиҳатдан тўғри тайёрлай олса, ҳар қандай рақибни ортда қолдиради.

Бу жараёнда спортчининг маънавий камолоти ҳам жуда муҳимдир. Юксак маънавиятли спортчигина ўз устида тинимсиз ишлаш орқали ўз олдига қўйган мақсадларини амалга ошира олади. Чунки спорт жадал тараққий этган ҳозирги замонда мусобақаларда ўз ўзидан ёки тасодифан ғалаба қозониб бўлмайди.

Ана шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда терма жамоамиз мураббийлари назорати остида бўлажак Олимпия ўйинларига қатъий режа асосида босқичма-босқич пухта тайёргарлик кўряпмиз. Бу йилги Осиё чемпионати ва Жаҳон универсиадаси Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг дастлабки босқичи бўлди. 2014-2015 йиллардаги жаҳон чемпионатларида олимпия йўлланмасини олиш учун курашаман. Орзум – Бразилиядаги Олимпия ўйинларида давлатимиз байроғини баланд кўтариш ва мадҳиямиз баралла янграши учун бор куч-ғайратимни сарфлайман. Зеро, ўзини, қадр-қимматини англаган инсон учун ўз Ватани шарафи учун майдонга чиқишдан улкан бахт йўқ.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 19:40, 16.07.2013.
Ўқилди: 7858 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЦСКА Аббос Файзуллаевни U23 Осиё кубогига қачон қўйиб юборишини маълум қилди [7096]

Беллингем "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятлари бўйича пешқадам, Месси олтинчи ўринда [3298]

Sport TV'да 20-апрель куни 7 та жонли футбол (футзал) трансляцияси бор [2965]

Ухлаш олди мутолаа учун. Улар ҳозир қаерда? Зидан «Реал»га олиб келган футболчилар [2169]

Гвардиола "Реал"нинг "Манчестер Сити"дан яхшироқ бўлган компонентни айтди [2120]

Гюндоган: "Реал"га биргина имконият бўлса етарли" [2116]

"Реал" Начо ўрнина узоқ муддатли ўринбосар топиб қўйди [1958]

А Серия. "Кальяри" "Ювентус" билан ўйинда 2:0 ҳисобини сақлаб қола олмади, Шомуродов 79 дақиқа ўйнади [1879]

Гвардиола Палмерни "Манчестер Сити"да қандай сақлаб қолишга ҳаракат қилганини айтди [1784]

Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин [1714]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.