Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Баҳрайн-2025. Футзал. Ўзбекистон 2-турда Хитой билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Баҳрайнда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон футзал жамоаси мусобақадаги ўзининг иккинчи ўйинини ўтказди.

Дилшод Раҳматов шогирдларига бу сафар Хитой рақиблик қилди. Жамоамиз 1-дақиқадаёқ Абдулборий Илёсовнинг индивидуал ҳаракати эвазига ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан кўп ўтмасдан рақиб ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим бошида Хитой иккинчи голни уриб, олдинга ўтиб олди. 27-дақиқада эса яна ўша жамоамиз сардори Илёсов ҳисобни тенглаштирди.

Ўзбекистон мазкур ўйинда ғалаба қозониши мумкин эди. Аммо тўп икки марта рақиб дарвозаси устунига тегиб қайтган бўлса, икки марта футзалчиларимиз яқин масофадан аниқ зарба бера олишмади. Ўйин сўнгида Дилшод Раҳматов дарвозабон ўрнига майдонга бешинчи ўйинчи туширди. Аммо бу тактика ҳам иш бермади ва дуранг билан кифояландик.

Жамоамиз 1-турда Афғонистонга 2:10 ҳисобида ютқазган бўлса, Хитой Баҳрайнни 6:0 ҳисобида мағлуб этганди. Демак, жамоамиз кейинги босқичга чиқиши учун сўнгги турда Афғонистонни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ўзимиз Баҳрайнни йирик ҳисобда мағлуб этишимиз шарт. 3-тур баҳслари эртага бўлиб ўтади.

Ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари.
Футзал. "А" гуруҳи, 2-тур
ХИТОЙ - ЎЗБЕКИСТОН - 2:2
Голлар: Лю Хао Ю (4), Чуанг Чиши (22) — Абдулборий Илёсов (1, 27)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:03, 25.10.2025.
Ўқилди: 1061 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4720]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3814]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3665]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3638]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2982]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2543]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2412]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2187]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1810]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1636]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик