Кириш Регистрация

Баҳром Ҳайдаров: “Жуда оғир учрашувни ўтказдик”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» (2:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. Одатдагидек, қўқонликлар устози ўз сўзини беллашув ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Ўйин ҳақида фикр билдиришдан олдин бугун ўз касб байрамларини нишонлаётган Республикамиздаги барча ички ишлар ходимларини жамоамиз номидан табриклайман. Футбол учрашувлари тинч ўтаётгани учун уларга алоҳида раҳмат айтиб қоламиз. Энди ўйинга келадиган бўлсак, жуда оғир учрашувни ўтказдик. Баҳсни яхши бошладик, ҳаммаси назоратимиз остига ўтди. Рақиб кўпроқ қарши ҳужумларга таяниб ўйнади. Дарвозабонимизга ҳам раҳмат, икки-уч марта муқаррар голдан қутқарди. Рақиб бир киши кам бўлиб қолгач, бизнинг футболчилар ҳам бехавотир ўйнай бошлашди. Хотиржамликка берилдик. Таблога қарамасдан, ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Кўп вазиятларга эга бўлдик. Агар эртароқ гол урганимизда, балки осон бўлармиди? Шунга қарамай ғалаба қозонганимиздан хурсандман ва барча ишқибозларимизни табриклайман.

— «Навбаҳор»нинг битта кам қолиши жамоангиз ғалабасига туртки бўлдими?

— Албатта, бу ҳам устунлик берди. Лекин вазият ҳар доим ҳар хил бўлади. Битта кам қолиб ютиб кетганларни ҳам кўрганмиз. Шу боис ўзимизни эркин қўйиб юборишимиз керак эмасди. «Навбаҳор»да индивидуал кучли футболчилар бор, уларнинг борлиги жамоа бир киши кам ўйнаётганини умуман билдирмади.

— Ишқибозларда Баҳром Ҳайдаров яхши ўйнаб турган футболчиларни алмаштиряпти, деган тасаввур пайдо бўлган. Масалан, Аслиддин Тоштемиров, Шоҳруҳ Гадоев каби футболчилар яхши ҳаракат қилишаётганди...

— Футболчилар яхши ўйнаб турган бўлиши мумкин, чунки мухлис асосан футболчи тўпга эгалик қилганида уни кўришни бошлайди. Футболчи тўпсиз ҳолатда нима қиляпти, бунга кўпчилик қарамайди. Биз мураббийлар эса ҳаммасини назорат қилиб боришга ҳаракат қиламиз. Ўрта чизиқни кучайтиришни мақсад қилдик, шу боис футболчиларни алмаштирдик. Мени хурсанд қилаётган томони жамоамизда рақобат борлиги ва ҳамма футболчилар бирдек ўйнашга ҳаракат қилмоқда.

— Бугун «Нефтчи» ютди, эртага «Насаф» ўйнайди. Сизнингча, ким чемпион бўлади?

— Ҳар ўйиндан кейин шу савол бериляпти. Кўппчилик «Нефтчи»нинг тақвимини кўриб осон деб ўйлаяпти. Менимча, унақа эмас. «Насаф»да ҳам тақвим осон эмас. Яққол фаворит йўқ деб ўйлайман, жамоаларнинг имконияти 50 га 50. Кураш охирги тургача давом этса керак.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Манба: @fcnavbahor
Киритилди: 08:11, 26.10.2025.
Ўқилди: 745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7190]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3501]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3296]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3058]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2237]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2110]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2097]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2028]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик