Кириш Регистрация
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм 1-2 Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум 0-1 ОКМК
18/03 22:45 Барселона 7-2 Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи

Педри: «Реал» бу сафар ўтган мавсумдагидан кучлироқ қаршилик кўрсатади»

Баҳо:
+ | -

“Барселона” ярим ҳимоячиси Педри навбатдаги “эл-класико” олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, бу сафар “Реал Мадрид” ўтган мавсумдагидан кўра кучлироқ қаршилик кўрсатади.

“Бу сафарги "эл-класикo"да иккала жамоа ҳам тенг даражада босим ўтказувчи футбол намойиш этади, деб ўйлайман. Ҳанси-Дитер Флик қўл остида биз ўз тамойилларимизга содиқмиз. Доимо рақибни босим остига ушлаб туриб, тўпни назорат қилишга ва ўйиннинг ритмини бошқаришга ҳаракат қиламиз. Энди эса "Реал"дан ҳам шундай ўйин кутяпмиз, айниқса "Сантяго Бернабеу"да улар кучлироқ ўйин кўрсатади. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳар бир учрашувни биринчи дақиқаларданоқ юқори босим билан бошлашяпти. Бизни қийин ўйин кутмоқда”, деди Педри Madrid Universal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ўтган мавсумда “эл-класико”нинг барча тўртта учрашувида ғалаба қозонган эди. Мазкур учрашувларда каталонияликлар умумий 16:7 ҳисобда рақибидан устун келган. Навбатдаги “эл-класико” 26 октябрь, якшанба куни Мадриддаги “Сантияго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади. Беллашув Ўзбекистон вақти билан 20:15 да бошланади.

Маълумот учун, ҳозирда “қироллик клуби” 24 очко билан турнир жадвалида 1-ўринда, 22 очкога эга “Барселона” эса 2-поғонада бормоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:13, 26.10.2025.
Ўқилди: 1611 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.