Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

«Истиқлол» шифокорлари: Машарипов операциясиз тўлиқ тузалмайди!

Баҳо:
+ | -

Uzbekistan Legionaries телеграм-канали Эроннинг "Истиқлол" клуби шарафини ҳимоя қилаётган 32 ёшли вингеримиз Жалолиддин Машариповнинг ҳолати бўйича маълумот берди.

«Жалолиддин Машариповнинг жароҳати бўйича “Истиқлол” клуби шифокорлари билан суҳбатда маълум бўлишича, футболчи операция қилдирмагунча жароҳати тўлиқ тузалмайди.

Ҳозирда у жамоа билан бирга машғулотларда иштирок этаётган бўлса-да, илк тўқнашувда жароҳати яна кучайиб кетмоқда. Ягона тўлиқ даво усули — операция.

Жалолиддин Машарипов дастлаб операцияга рози бўлган, аммо Ўзбекистон терма жамоаси шифокорлари билан маслаҳатлашгандан сўнг бу фикридан қайтган эди!», - дейилади хабарда.

Машарипов жорий мавсумда ҳали бирорта ўйинда қатнашмаган.

Манба: Telegram.me/Uzbekistan_legionairs
Киритилди: 13:03, 27.10.2025.
Ўқилди: 1591 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик