Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мбаппе «Барса»га гол уриш бўйича фақат Роналду ва Бенземадан ортда қолмоқда

Баҳо:
+ | -

Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе “эл-класико”да “Барселона” дарвозасига яна бир бор гол урди. Унинг голи “Реал Мадрид”га Ла Лиганинг 10-туридаги баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишда ёрдам берди.

Бу гол Мбаппе учун каталонияликлар дарвозасига 9 учрашувдаги 12-гол бўлди. Шу тариқа у XXI асрда “Барселона”га энг кўп гол урган футболчилар орасида учинчи ўринни эгаллади.

Ундан фақат икки нафар футболчи кўпроқ гол урган:

  • Криштиану Роналду — 34 ўйинда 20 гол,

  • Карим Бензема — 46 ўйинда 16 гол.

Жорий ҳолатга кўра, “Реал Мадрид” 10 турдан сўнг 27 очко билан Ла Лиганинг етакчисига айланди. “Барселона” эса 22 очко билан иккинчи ўринда қолди.

Киритилди: 16:36, 27.10.2025.
Ўқилди: 1318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик