Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

"Сурхон" устози "Андижон" устидан қозонилган йирик ғалабага муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

“Сурхон” – “Андижон” (4:0) баҳсидан сўнг бўлиб ўтган Суперлиганинг 26-тур учрашувидан кейин термизликлар устози Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида:

– Кетма-кет 3 та мағлубиятдан сўнг футболчиларнинг руҳиятини кўтариш асосий масала эди. Йигитлар уддалашди. Биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилдик. Ўйинни соддалаштириб, тўпни рақибга топширдик ва прессинг орқали ўйнашга уриндик. “Андижон”нинг аввалги баҳслардаги муаммоларини ўрганиб чиқдик. Бу серия қачондир тугаши керак эди. Йигитлар барчасини тўғри бажаришди.

“Андижон” Чемпионлар лигасининг 3 та ўйинида 3 та дуранг ўйнади. Уларнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

– Имконият ҳар доим бўлади. Учта ўйин – дуранг. “Андижон” гол уришда муаммоларга дуч келяпти. Ҳали имконият бор, курашиш керак.

Бугун Беҳруз Каримов гол уришга муваффақ бўлди, Камрон Юсупов яхши таассурот қолдирмоқда. Ёш бўлишига қарамасдан, улар қўрқмасдан ўйнамоқдалар. Умуман, жамоангиздаги ёш футболчилар ҳақида қандай фикрдасиз?

– Ёшларни майдонга тушириш учун ҳисоб яхши эди, бундан ташқари рақиб қизил карточка олди. Ёшлар мавсумолди баҳсларида кучли жамоаларга қарши ўйнашган, қачондир уларни майдонга тушириш керак-ку. 4-голдан сўнг футбол ўйнашдан тўхтаб қолдик, шу нарса бироз ёқмади. Ўша темпда давом этиш керак эди. Йигитларда потенциал бор, асосийси — ишлашдан тўхтамаслик лозим.

Манба: "Сурхон" матбуот хизмати
Киритилди: 23:09, 27.10.2025.
Ўқилди: 1534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5686]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5320]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [3901]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3762]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3070]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2167]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [1999]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [1965]

Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви харажатлари қандай қопланади? ЎФА расмий баёнот берди [1922]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [1852]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик