Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Филиппин аёллар терма жамоаси мураббийи: «Биз Ўзбекистонни жуда ҳурмат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси айни кунларда ўқув-йиғин машғулотини ўтказмоқда. Жамоамиз эртага ушбу юрт жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Мазкур ўйин олдидан Филиппин аёллар терма жамоаси Марк Торкасо ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз Ўзбекистонни жуда ҳурмат қиламиз. Федерация билан яхши муносабатдамиз, уларни нафақат мамлакат сифатида, балки футбол бўйича ҳам қадрлаймиз. Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичида уларга қарши ўйнаганман, ўша пайтдаги тажриба мен учун жуда қизиқарли бўлган.

Улар жисмоний жиҳатдан кучли жамоа, тобора ўсиб боришяпти ва яхшиланишяпти. Шунинг учун биз бутунлай диққатимизни йўналтиришимиз керак”, — деди Торкасо Пасай шаҳрида ўтган матбуот анжуманида.

Торкасо фикрича, бу ўйин нафақат мухлислар учун томоша, балки келаси мусобақалар — SEA Games ва ОФК аёллар Осиё Кубоги-2026 учун муҳим тайёргарлик синовидир:

“Ўзбекистон билан ўйнаш таклифини қабул қилиш биз учун осон қарор бўлди, чунки иккимиз ҳам Осиё Кубогига тайёргарликда бир йўлдамиз. Ҳар икки жамоа рақобатбардош бўлишни, кучли иштирокни хоҳлайди. Шу боис бу ФИФА ойнасида улар билан ўйнаш биз учун идеал имконият”, — деди мураббий.

Шунингдек, Филиппин сардори Анжи Бирд ҳам ўз кутилмалари билан ўртоқлашди.

“Ўзбекистонга қарши ўйин — жамоамиз учун катта имконият. Бу беллашувда биз ўз ўйин услубимиз ва тактикамизни такомиллаштиришни хоҳлаймиз. Бу тажриба SEA Games ва Осиё Кубоги олдидан жуда муҳим бўлади”, — деди у.

Ўйин вақти: чоршанба, соат 19:00 (Манила вақти)
Жой: “Ризал Мемориал” стадиони, Манила
Филиппин —  Ўзбекистон

Манба: www.onesports.ph
Киритилди: 14:59, 28.10.2025.
Ўқилди: 745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.