Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Эмери нима учун Эллиотт "Манчестер Сити"га қарши ўйин қайдномасига киритилмаганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери яримҳимоячи Харви Эллиотт нега "Манчестер Сити"га қарши кечган ўйинда қайдномага киритилмагани ҳақидаги саволга жавоб берди. АПЛ 9-туридан ўрин олган учрашув "шерлар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Мен унга шу руҳда давом этишини айтдим. Харвига ишонаман. Мен ундан мамнунман, у яхши машқ қилмоқда. У жуда интилувчан, у яхши йигит. Бу тактик қарор эди", - дея Эмерининг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Сентябрь ойида "Астон Вилла" Элиоттни мавсум охиригача "Ливерпул"дан ижарага олди. "Шерлар" сафида у барча турнирларда бешта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.

Киритилди: 15:19, 28.10.2025.
Ўқилди: 643 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик